"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегринининг номзоди Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби бош мураббийи лавозимига қаралмоқда.

Петербург клуби "Валенсия" ва бир итальян клубини 62 ёшли чилилик мутахассис учун курашда ортда қолдирмоқда.

"Зенит" Пеллегринига йилига 3,5 млн евро маош билан икки йиллик шартнома таклиф қилди, бироқ чилилик мутахассис клуб билан узоқроқ давом этадиган келишув тузмоқчи.

"Зенит"нинг ҳозирдаги бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш мавсум якунлангач клубни тарк этишини маълум қилган.