ФИФА президенти Жанни Инфантино футболда мухлисларнинг тутган ўрни ва жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ҳеч кимга сир эмаски, мен жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоалар сони оширилиши тарафдориман. 40та терма жамоа бу ФИФАга аъзо барча давлатларининг бор-йўғи 19 фоизини ташкил қилади. Бу бошқа 30-100 фоиз терма жамоалар қатнашадиган минтақавий турнирлар билан солиштирганда кўп эмас. Биз яна 8та мамлакатда мусобақада қатнашиш имкониятини беришга қарор қилдик. Аслида эса бунданда кўпроқ мамлакатлар буни орзу қилишади».

«ФИФАга ишонмай қўйган мухлислар учун бир гапни айтишим керак: Бизга ишонинг, менга ишонинг, чунки мен ҳам футбол фанатиман. Мен ҳам худди улардек футболни яхши кўраман. Ҳар ҳафтада севимли жамоани қўллаб-қувватлаш учун бориш нималигини яхши биламан. Чунки ўзим ҳам кўп бора шу ишни такрорлаганман.

Мухлисларсиз футбол – ҳеч нарса. Бизга футболчилар ва мухлислар бирдек керак. Ўйлашимча ёт тушунчалар узоқ сақланиб қолган, уларни ижобий томонга ўзгартириш учун биз ишлашимиз керак бўлади», – дея гапириб ўтди Инфантино ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида.