Кристиан Бэйл Бэтменда ижро этган ролидан кўнгли тўлмаслигини айтиб ўтди

Маданият 04 Март 2016 1408

Америкалик актёр Кристиан Бэйл Бэтменда ижро этган ролидан кўнгли тўмаслигини маълум қилган. Унинг фикрича, Жокер образида гавдаланган Хит Леджер экранларда ёрқинроқ кўринади. Бу ҳақда Yahoo Movies хабар бермоқда.

«Мени олдимга трилогияда бош қаҳрамон образини яратиш вазифасини қўйишди. Крисда эса хаммаси бошқача бўлган. Шунинг учун ўйлайманки, мен ўз ишимни пухта бажара олмадим», — деди Бэйл.

Актёр Хит Леджернинг 2008 йилда катта экранларга чиққан «Қора рицар» фильмидаги ролидан таъсирланганлигини айтиб ўтган.

«Хит қаердандир пайдо бўлиб қолди ва менинг режаларимни ўзгартириб юборди. Ўшанда ўзимга ўзим айтган эдим: у мендан ва мен қилаётган ишдан анча қизиқарлироқ экан», — деб тан олди Бэйл.

Кўпроқ янгиликлар