Навоий вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари автомашинани тўхтатиб текширганида, унинг олд ўриндиғи тагидан қора пакетга ўралган гиёҳванд моддасини топишган. Маълум бўлишича, автомашинадаги оғуфуруш шахслар наша гиёҳванд моддасини навбатдаги мижозларига олиб кетаётган бўлган. Бу ҳақида “Постда” нашри хабар қилди.

Суриштирув-тергов жараёнларида Навоий ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи мазкур шахслар гиёҳвандликка ружуъ қўйгани, бир неча бор мазкур моддалар савдосида иштирок этишгани аниқланди.