Ҳозир Ўзбекистонда юздан зиёд фармацевтика корхонаси фаолият юритмоқда. Уларнинг кўпчилигида халқаро сифатни бошқариш тизими жорий этилган. Фармацевтика корхоналари томонидан 90 фармакотерапевтик гуруҳларга мансуб 1700 дан зиёд турдаги дори воситаси ишлаб чиқарилмоқда. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари ички бозорни тўлдириш билан бирга ўнлаб мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Бу ҳақида Миллий матбуот марказида «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни томонидан ўтказилган матбуот анжумани маълумот берилди.