Қирғизистонда хитойлик фуқаро солиқ тўламаганлиги учун қўлга олинди

Жамият 04 Март 2016 1058

Қирғизистонда хитойлик фуқаро 336 миллион 573 минг сом маҳаллий солиқларни тўлашдан қочиб, ўз юртига ўтказиб юборгани учун қўлга олинди.

Хитойлик фуқаро беш йил ичида (2008-2013 йиллар) Қирғизистонда тадбиркорлик билан рўйхатдан ўтмасдан шуғулланиб, солиқларни тўламаган ва маҳаллий банклар орқали 336 миллион 573 минг сомни ХХРга ўтказиб юборган.

Аниқ текширувлардан сўнг, унга 50 миллион 971 минг 598 сом солиқ пули ҳисобланган ва жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда хитойлик тадбиркорнинг жойлашуви аниқланган ва унга нисбатан Башкекда қамоқда ушлаб туриш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Кўпроқ янгиликлар