Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг мунтазам чемпиони Руслан Чагаев ва даъвогар, австралиялик Лукас Браун ўртасида 5 март куни Грозний шаҳрида ўтказиладиган жангни кутиб, озиб кетганини маълум қилди.

"Руслан жиддий рақибга қарши бу жангдан олдин ҳеч қанақа ҳаяжонга тушаётганини сезмадим. Унинг учун мен ҳаяжонланаяпман. Жанг ўтиши аниқ бўлган кундан буён ўтган вақт ичида мен ҳаяжонланишлар туфайли 8 кг вазн йўқотдим. Агар эртага ёки индинга ҳам жанг бўлиб ўтмаса, мени тинчлантириш учун шифокорлар ёрдами керак бўлади, бошқаларнинг гаплари ёрдам бера олмай қолади.

Чагаевнинг жисмоний ҳолати ва тактик тайёргалиги яхши. Унинг бу устунлиги ҳамиша қўл келган. Руслан рингга кўтарилар экан, ҳақиқий темир одамга айланади. Ҳозир у ўзини жуда кучли, аввалги жангларидагидан ҳам кўра кучли ҳис қилмоқда. Биз жанг чиройли якунланишини кутмоқдамиз. Бутун дунё бу жангни кутмоқда. Мен Аллоҳдан бу жангнинг чиройли якунланишини сўрайман", дея Қодировнинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС нашри.

Руслан Чагаев: Рингда Брауннинг ғалаба ҳақидаги орзусини чиппакка чиқараман