Тошкент давлат шарқшунослик институти талабалари ўртасида спортнинг боулинг тури бўйича институт миқёсида чемпионати ташкил этилди. Унда 50 нафардан зиёд талаба иштирок этди. Чемпионат Тошкент шаҳрида жойлашган The Bowler клубида "Big Bear" савдо белгиси билан хамкорликда бўлиб ўтди.

Жамоалар 4 иштирокчидан иборат бўлди. Умумжамоа ҳисобида "Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик" факультети талабаларидан ташкил топган жамоа 1110 балл билан ғолиб бўлди (Раимов Жавлон, Валиев Зиёвуддин, Бахтиёров Шохруз, Рахимов Анвар).

Ўғил болалар ўртасида 3-ўринни "Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик" факультети 3-босқич талабаси Рахимов Анвар 154 балл билан эгаллади. 2-ўрин "Шарқ филологияси" факультети 1-босқич талабаси Акбаров Мухаммад Бобурга 160 балл билан насиб этди. 1-ўринда эса "Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик" факультети 3-босқич талабаси Каримов Жасур 202 балл билан ғолиб бўлди.

Қиз болалар ўртасида 3-ўринни "Шарқ филологияси" факультети 1-босқич талабаси Иногамова Гузаля 77 балл билан эгаллади; 2-ўрин шу факультетнинг 1-босқич талабаси Собирова Мадинага 89 балл билан насиб этди. 1-ўринни эса "Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик" факультети 1-босқич талабаси Зайнобиддинова Нозима 106 билан қўлга киритди.

Ғолиблар фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Нафосат Зафарова, ТДШИ талабаси