Тожикистонлик фуқаро йўқолган ярим миллион рублни эгасига қайтариб берди

Жамият 04 Март 2016 4362

Москва вилояти ҳудудидаги гипермаркетларидан бирида ишловчи тожикистонлик Шерзод Насруллоев озиқ-овқат аравачасининг ичидан ярим миллион рубль топиб олди, лекин пуллар у томонидан ўз эгасига қайтариб берилган, деб хабар берди Sputnik Таджикистан.

Шерзод "Россия для всех" мухбирига берган интервьюсида, бўш турган аравача олдига келганлигини, лекин унинг ичидан беш мингталик пуллар тўла қора борсеткани топиб олганлигини айтган.

“Бу аравача қоронғи, ҳеч ким йўқ жойда турган экан. Сумкани очганимда, ичи тўла қизил пулларни пайқадим. Катта сумма бўлса керак деб ўйладим ва ортиқча ҳеч нарсани қидирмасдан, сумкани яшириб, яқинда уни олиб кетишгани келади деб ўйладим”, деб таъкидлади Шерзод.

Шерзод “кимдир ундан сумкани олиб қочиб кетади” деб ўйлаб, уни кийимининг ичида беркитиб олиб юрганлигини ҳам айтиб ўтган.

Ярим соат ўтиб, сумкани олиб кетиш учун оилавий жуфтлик кириб келган, лекин Шерзод пулларни беришга шошилмаган. Чунки уларни фирибгар эмасликларига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлган.

Озгина савол-жавоб ўтказиб, улар сумканинг эгасилигига амин бўлганидан сўнг йўқолган пулларни (520 минг рубль) қайтариб берган. Эвазига эса сумка эгалари Шерзодни молиявий мукофотлашган.

Шерзод Насруллоев "Real" гипермаркетида икки йилдан бери ишлайди. Унинг сўзларига қўра, бундай йўқолган нарсаларни у бир неча бор қайтариб берган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар