Бангкокдаги йўловчи қайиғининг двигателида содир бўлган портлаш натижасида жабрланганлар сони 60 кишига етди. Бу ҳақдаAssociated Press хабар бермоқда.

Шифохоналарга ётқизилган одамлар орасида уч нафар хорижлик фуқаро ҳам бор: улардан бири япониялик, қолган икки нафари эса Мьянма фуқароси ҳисобланади. Бу ҳақда Эраван шаҳри шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш маркази маълум қилган. Қолганлар эса маҳаллий аҳоли вакилларидир.

Аввалроқ портлаш натижасида 52 киши жабрланганлиги маълум қилинган эди.