Бангкокдаги йўловчи қайиғида содир бўлган портлаш натижасида 52 киши жабрланди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Маълум қилишларича, қайиқнинг двигатели портлаб кетган.

Аниқ маълумотларга кўра, қайиқда жами 70 нафар йўловчи бўлган.

Айни дамдаги хабарлар қурбонлар йўқлигини тасдиқламоқда. Воқеанинг бутун тафсилотларини ўрганиш жараёни давом этмоқда.