Европа чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги маълум қилинди

Спорт 05 Март 2016 8776

Франциянинг L'Equipe нашри Европа чемпионлар лигаси/Чемпионлар кубоги тарихидаги энг яхши ўйинчилар рейтингини тузди. Рейтингнинг топ бешталигига ўз фаолиятини давом эттираётган икки нафар футболчи – Лионель Месси ("Барселона") ва Криштиану Роналду ("Реал") киритилди.

Рейтингнинг иккита илк ўрнини Мадриднинг "Реал" клубининг номдор ҳужумчилари Альфредо Ди Стефано (5 марта мусобақа ғолиби) ва Франсиско Хенто (6 марта ғолиб) эгаллади. 3-ўринни мусобақани "Милан" сафида 5 маротаба ютган собиқ ҳимоячи Паоло Мальдини эгаллади. Замонамизнинг энг кучли икки футболчиси – "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси (4 маротаба мусобақа ғолиби) ва Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед" ва "Реал" бир мартадан мусобақа ғолиби) мос равишда 4- ва 5-ўринларни эгаллади.

Ушбу рейтинг қуйидагича кўриниш олди:

1. Альфредо ди Стефано
2. Франсиско Хенто
3. Паоло Мальдини
4. Лионель Месси
5. Криштиану Роналду
6. Фил Нил
7. Ференц Пушкаш
8. Эктор Риаль
9. Герд Мюллер
10. Рауль
11. Алессандро Костакурта
12. Эйсебио
13. Кларенс Зеедорф
14. Йохан Круифф
15. Хави
16. Икер Касильяс
17. Андрес Иньеста
18. Хосе Мария Саррага
19. Фернандо Морьентес
20. Эдвин ван дер Сар

Кўпроқ янгиликлар