Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси Махаммаджон Ботиралиев Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари, шу жумладан, Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.