"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда мюнхенликлар дарвозабони Мануэль Нойерни "Манчестер Сити"га таклиф қилиши ҳақида ОАВда пайдо бўлган гапларга изоҳ берди.

"Нойер агар ўзи истаса, яқин 5, 6, 7, 8 ёки 9 йил давомида "Бавария" дарвозабони бўлади. Умид қиламанки, у фаолиятини шу ерда якунлайди", деб айтди Гвардиола.

Нойер 2011 йилда "Бавария"га "Шальке"дан ўтган.