«Квант» электрокари тўхтамасдан 14 соат юрди

Технология 06 Март 2016 3156

Лихтенштейнда жойлашган nanoFlowcell компанияси «квант» электрокари Quantino’ни синовдан ўтказганини маълум қилди. Машина тўхтамасдан 14 соат давомида синалди. Янги машинанинг серияолди версияси Женева автосалонида намойиш қилинди.

Цюрихдаги полигонда бўлиб ўтган синовларда nanoFlowcell’нинг бош муҳандиси Нунцио Ла Веккья иштирок этди. У машинани полигон бўйлаб 14 соат давомида 74 км/соат билан ҳаракатлантирди.

Синовдан кейин прототипнинг 175 литрли бензин баклари яна 78 фоизга тўлиқ бўлган. "Машина яна ҳаракатланиши мумкин эди, бироқ машинадан фарқли ўлароқ, менинг имкониятларим чекланган", деб айтди Ла Веккья.

NanoFlowcell Quantino купеси ҳар бири 109 от кучига эга бўлган 4 та электромотор билан жиҳозланган. Двигателлар ион суюқлик билан тўлдирилган идишга эга иккита аккумулятордан энергия олувчи суперконденсаторлардан қувватланади.

Компания машинани кам нусхада серияли тарзда ишлаб чиқармоқчи. Бироқ компания аввал синов ўтказиб, электрокарни ишлаб чиқариш иқтисодий томондан оқилона эканлигини аниқламоқчи.

Женева автосалонида, шунингдек, компаниянинг Quant F Evolution концептуал суперкари намойиш қилинди. Умумий қуввати 1090 от кучини ташкил қилувчи 4 та двигатель билан жиҳозланган прототип 100 км/соат тезликка 2,8 сонияда эришишга қодир, максимал тезлиги эса соатига 280 км ни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 32099 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69564 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9555 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 132112 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 152 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 100 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 405 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 1014 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 5260 Спорт
Кўпроқ янгиликлар