Лондонда "Тоттенхэм" ва "Арсенал" жамоалари мухлислари орасида муштлашув келиб чиқди

Спорт 06 Март 2016 3654

Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ва "Арсенал" жамоаларининг учрашуви олдидан жамоаларнинг мухлислари ўртасида муштлашув келиб чиқди, деб хабар бермоқда The Sun нашри.

Таъкидланишича, муштлашувни тўхтатиш учун отлиқ полиция отряди жалб қилинган. Тўқнашувлар оқибатида бир мухлис бошидан жароҳат олган.

Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Кўпроқ янгиликлар