Прити Зинта сирли турмуш ўртоғини оммага таништирди

Маданият 06 Март 2016 18466

29 февраль куни Лос-Анжелесда ҳинд актрисаси Прити Зинтанинг Жин Гуденаф билан сирли тўй маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда актриса Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилган.

Энг шов-шувли тўй эълонига айланган бу хабарда 42 ёшли актриса “Шу пайтгача мен ўта жиддийлик билан “Мисс” номини олиб юрар эдим, лекин “Етарлича яхши инсонни” (инг. Goodenough) учратмагунимга қадар албатта. Шундай қилиб, азизлар мен “Турмуш қурганлар клубига” аъзо бўлдим”, деб таъкидлади.

“Барчангизга эзгу тилакларингиз ва севгингиз учун катта раҳмат айтиб қоламан. Сизларни севаман”, - деб хабарни якунлайди Прити.

Тўй маросимлари сирли тарзда ўтказилгани туфайли ҳеч қандай фотосуратлар маълум эмас. Прити ва Жин тўйга таклиф қилинганлардан олдиндан ҳеч қандай фотосуратларни ижтимоий тармоқларда юкламаслик ва тарқатмасликни илтимос қилишган. Бунга сабаб, Прити тўй фотосуратларини хайрия аукционига қўйиб, улардан тушган маблағни ўзининг хайрия фондига топширишни мақсад қилган.

Прити ва Жин 18 ойдан бери ўзаро муносабатда бўлишгани айтилган. Улар апрель ойида “Bollywood” усулида тўй қилишни ҳам режалаштиришган.

Кўпроқ янгиликлар