6 мартга ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида аралаш қоидалар бўйича UFC 196 шоу доирасида жанглар бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор америкалик Нейт Диасга қарши рингга кўтарилди.

Беш дақиқадан иборат жангнинг биринчи раундини соф устунликда якунланаган Макгрегор иккинчи раундни ҳам кўтаринки руҳ билан бошлади. Аммо раунд ўрталарида бир нечта кучли зарбаларни ўтказиб юборгач, у ўзига кела олмади.

У рақибнинг кучли зарбаларидан кейин партер ҳолатига тушди. Шу аснода рефери жангни тўхтатди ва Макгрегор сенсацион тарзда мағлубиятга учради.

Мағлубиятга учраган бўлсада, Конор чемпионлик унвонини ўзида сақлаб қолган. Қолаверса у ўзи учун кафолатланган бир миллион доллар гонорарга эга бўлди ва энди у битта жангда 1 миллион доллар гонорар олган биринчи UFC жангчисига айланди. Нейт Диас эса бу жанг орқали 500 минг доллар ишлаб олди. Ушбу суммага жанг трансляциясидан келадиган улуш киритилмаган.

Макгрегор фаолияти давомида 21та жанг ўтказиб, улардан 19тасида ғалаба ва 2тасида мағлубиятга учраган. 30 ёшли Диас эса 28та жангдан 18тасида ғолиб чиқиб, 10тасида мағлуб бўлган.

2015 йилнинг 13 декабрида Макгрегор бразилиялик Жозе Альдонинг 13 сония ичида нокаут қилиб (рекорд натижа), UFC мутлақ чемпионига айланганди.