«Ньюкасл» жамоаси раҳбарияти Стив Макларенни бош мураббийлик лавозимидан озод этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Раҳбарият унинг ўрнига номзод сифатида «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ мураббийи Дэвид Мойес номини тилга олмоқда.

Бундан ташқари, «Реал»дан кетганидан кейин ишсиз бўлиб турган Рафаэль Бенитес ҳам жамоа қизиқишлари доирасида турибди.

Шунингдек, Брендан Роджерс ҳамда Найджел Пирсон ҳам «Ньюкасл»нинг янги мураббийига айланиши мумкин бўлганлар қаторида.

Айни вақтда «Ньюкасл» 28 тур ўйинларидан кейин, 24 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалининг 19 ўрнида қолмоқда.