Дунёнинг энг яхши футболчиси кимлиги ҳақидаги баҳс қотиллик билан якунланди.

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида икки нигериялик дунёнинг энг яхши футболчиси кимлиги борасида баҳсга киришгач, бу баҳс улардан бирининг ўлимигача давом этди. Mirror нашрининг ёзишича, бу ўзаро дўст бўлган бу йигитлардан бири Криштиану Роналдуни, иккинчиси Лионель Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси эканини баҳсдошига уқтирган.

Дўстлардан бирининг 34 ёшга чиққанини ресторанда нишонлаш вақтида юз берган бу баҳс давомида туғилган кунини нишонлаётган йигит (Мессининг мухлиси) рақибига айланган дўстига стакан улоқтирган. Лекин у нишонда адашган ва Роналдунинг мухлиси ердан шиша парчаларини териб олиб, қайта ҳамла қилган. У рақибига оғир жароҳатлар етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Тез орада ҳинд полицияси 24 ёшли қотилни қўлга олишган.