Испания чемпионатининг 28-турида “Барселона” меҳмонда "Эйбар"га 4 та жавобсиз тўп киритди. Учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ Мунир Ал-Ҳаддодий гол урди. Лионель Месси 41- ва 76-дақиқаларда тўп киритиб, дубль қайд қилди. Ўйиндаги якуний ҳисобни 84-дақиқада Луис Суарес ўрнатди.

Шу тариқа Луис Энрике шогирдлари барча мусобақаларда 36 та ўйиндан бери кетма-кет мағлубиятсиз ўйнамоқдалар. "Барселона" 72 очко билан 1-ўринни эгалламоқда.

Испания Примераси. 28-тур

Эйбар – Барселона – 0:4

Голлар: Ал-Ҳаддодий, 8 (0:1); Месси, 41 (0:2); Месси, 76 (0:3, пен); Суарес, 84 (0:4).

Турнинг яна бир учрашувида "Атлетико" меҳмонда "Валенсия" билан учрашди ва 1:3 ҳисобида ғалабага эришди.

"Валенсия" таркибида ижара асосида ўйнаётган "Реал"нинг россиялик яримҳимоячиси Денис Черишев "кўршапалаклар"нинг ягона тўпини киритди. "Матрасчилар" сафида Антуан Гризманн, Фернандо Торрес ва Янник Феррейра-Карраско ўз ҳисобига биттадан тўп ёзиб қўйди.

Айни дамда "Атлетико" 64 очко билан 2-ўринни, "Валенсия" эса 34 очко билан 11-ўринни эгалламоқда.

Валенсия – Атлетико М – 1:3

Голлар: Гризманн, 24 (0:1); Черышев, 28 (1:1); Торрес, 72 (1:2); Феррейра-Карраско, 85 (1:3).

Четлатиш: Сантос, 80 (Валенсия).

Турнинг қолган учрашувлари қуйидагича якунланди:

Бетис – Гранада – 2:0

Голлар: Н'Диайе, 85 (1:0); Кастро, 90+5 (2:0).

Четлатиш: Варгас, 53 – Фернандес, 90+3.

Спортинг Хихон  – Атлетик Б – 0:2

Голлар: Беньят, 27 (0:1); де Маркос, 59 (0:2).

Четлатиш: Лапорт, 74 (Атлетик)