Истанбулда Босфор орқали ўтадиган учинчи кўприк қурилиши якунланди. Автомобиллар унда жорий йилнинг август ойидан бошлаб ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон айтиб ўтган, деб хабар бермоқда dpa.

Қурилишга 3 млрд АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланган.

Турк ОАВи тарқатган хабарларга кўра, ушбу кўприкнинг узунлиги 1,4 километрга чўзилади. Унда 8та автомагистрал ва иккита темир йўл йўлаги бўлади. У мамлакат шимолроғида, мегаполиснинг Европа ва Осиё томонларини боғлаб турган қисмида қурилган.