Австралия полицияси Сидней шаҳри чеккасидаги завод биносида гаровга олинган уч кишини озод қилди.

9News нашрининг маълумотига кўра, отишма пайтида икки киши жароҳат олган ва бир киши ҳалок бўлган. Жабрланувчилар зудлик билан касалхонага етказилган.

Олти соат давом этган махсус операция натижасида жиноятчи воқеа жойида ўлдирилган, асирдагилар озод қилинган. Хабарларга кўра, уларни қутқариш учун ўтказилган оперция чоғида ҳеч қандай талофат кўрилмаган.

Айни дамда, ҳуқуқ-тартибот ходимлари жиноятчининг ўлим сабаби ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.