10 апрелда Калифорнияда бўлиб ўтадиган MTV Movie Awards 2016 киномукофоти номзодлари номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда Just Jared нашри.

"Йил фильми" йўналишида номзодлар орасида "Юлдузлар жанглари", "Юра даври олами", "Крид: Рокки мероси", Marvel студияси комикслари бўйича ишланган "Дэдпул" ва "Қасоскорлар: Альтрон эраси" фильмлари ҳамда N.W.A. рэп-гуруҳи ҳақидаги биографик фильм "Straight Outta Compton" бор.

Энг яхши актёрлар рўхатида Леонардо ДиКаприо ("Омон қолган" фильмидаги роли учун), Мэтт Дэймон ("Марслик"), Райан Рейнольдс ("Дэдпул") ва Уилл Смит ("Ларза") номлари келтирилган.

"Энг яхши актриса" йўналишида мукофотни қўлга киритиш учун курашадиган номзодлар орасида Алисия Викандер ("Ex Machina" фильми), Шарлиз Терон ("Телба Макс"), Женнифер Лоуренс ("Джой") бор.

Таъкидлаш жоизки, "Юлдузлар жанглари"нинг янги қисми 11 йўналиш бўйича номзоди қўйилган.