"Милан"ни жорий мавсумда бошқариб бораётган мутахассис Синиша Михайлович жорий мавсум якунида жамоадан кетади. Sky Sport Italia нашрининг ёзишича, унинг жамоа хўжайини Сильвио Берлускони билан муносабатлари яхши эмас ва улар ўртасида доимий равишда тушунмовчиликлар келиб чиқади.

Айни вақтда миланликлар жамоаси А серия турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги "Ювентус" билан орадаги фарқ эса 17 очкони ташкил этади.

"Милан" Италия кубоги финалига чиққан. Жамоа 21 майга белгиланган финалда "Ювентус"га қарши ўйнайди.