Финляндия Ўзбекистон фуқароларидан солиқ олиш тартибини ўзгартирди

Ўзбекистон 08 Март 2016 2581

2016 йилнинг 8 март куни Хельсинки шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг Финляндияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси ўртасидаги иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида 1998 йилнинг 9 апрелида тузилган Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ва Финляндия Республикаси ташқи ишлар вазири Тимо Сойни имзоладилар.

Ушбу Баённома билан Битимга солиқ шаффофлиги халқаро стандартларига мос келувчи янги ўзгартиришлар киритилади.

Кўпроқ янгиликлар