Россиялик  теннисчи Мария Шарапова 7 мартда ўтказган махсус матбуот-анжуманида у топширган допинг-таҳлил унинг қонида тақиқланган модда борлигини кўрсатганини маълум қилди. Бу ҳақда унга Халқаро теннис федерацияси (ITF) маълум қилган.

Шарапованинг допинг-таҳлилида 2016 йил 1 январдан тақиқланган мельдоний моддаси аниқланган.     

"Келганингиз учун раҳмат. Сизларга мен бир неча кун аввал ITF’дан ижобий допинг-таҳлил ҳақида огоҳлантириш олганимни айтмоқчиман. Мен уни ўқиб чиқмадим", деб айтди Шарапова матбуот-анжуманида.  

Шарапова 26 январда Australian Open мусобақаси чоракфиналида Серена Уильямсга ютқазгандан бери теннис кортига чиқмаган.

Мельдоний моддаси метаболик восита бўлиб, аввал килород етишмаслиги ёки ишемияга учраган ҳужайралар энергетик метаболизмининг нормаллашиши учун жавоб беради.

Ўтказилган бир қатор тадқиқотларга кўра, бу модда миокард шикастланган вақтда ўлик ҳужайралар зонаси кенгайишини секинлаштиради, ишемия ўчоғида кон айланишини яхшилайди, стенокардия хуружлари частотасини камайтиради, ҳужайларларни шикастланишдан ҳимоя қилади.