Халқаро теннис федерацияси (ITF) ўзининг расмий сайтида россиялик теннисчи 12 мартдан мусобақалардан четлатилишини маълум қилди. 

7 мартда Шарапова махсус матбуот-анжуманида январда ўтказилган 2016 йилги Австралия очиқ чемпионатида ундан олинган қон намунасида тақиқланган модда – мельдоний аниқланганини тан олди.   

Федерацияда жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси 26 январда допингга ижобий синов топширгани, 2 мартда эса унга айблов қўйилгани айтилди. Теннисчи бу иш бўйича якуний қарор чиқарилгунча 12 мартдан бошлаб мусобақалардан вақтинчалик четлатилади.