Таманно Тожибоевада туғма юрак хасталиги бор - юрак қоринчалари ўртасидаги парда нуқсони. Туғилганида 7 мм бўлган, энди 11 мм бўлиб қолди, зудлик билан операция қилиш керак. Ҳар бир ўтган йил кеч бўлиб қолиб, операция қилиш имкони йўқолиши хавфига хавф қўшиб бормоқда. Бу кассалликнинг шундай хусусияти мавжуд - маълум бир муддат ўтгач, юрак операция учун яроқсиз бўлиб қолади.

Қоринчалари ўртасидаги парда нуқсони - бу чап ва ўнг қоринчаларни тўла бўлинмаслиги. Натижада қон бир қоринчадан (кўпинча чап қоринчадан, чунки у кучлироқ бўлади) бошқасига ўтиб қолади ва бу ҳолат юрак ва қон айланиш системасининг табиий ишини бузади.

Қоринчалар ўртасидаги парда нуқсони барча юрак хасталикларини 20-25% ташкил этади ва ҳар бир минг туғилган чақалоқларнинг учинчи-бешинчисида учрайди.

Туғма юрак хасталикларининг сабабларини санаганда шифокорлар яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар бу касалликга бўлган ирсий мойилликни икки баробар кўтаришини, вирус инфекцияларини, жумладан қизилча, грипп, герпес (учуқ), айниқса улар билан ҳомиладорликнинг бошланғич даврларида зарарланишларини кўрсатадилар.

Алкоголь, сигарет чекиш, назоратсиз дори-дармон қабул қилиш, зарарли ишлаб чиқаришда ишлаш (АЁҚШ, лок ва бўёқ ишлаб чиқариш, кимё заводлари), ёмон экология, токсикозлар, стресслар каби ҳолатлар ҳам туғма юрак хасталигининг сабаблари бўлиши мумкин.

Таманнонинг кўзлари чақнаб туради, ўзида ҳам худди моторча бордек. Чаққон, тийрак, қизиқувчан, у бизларни биринчи кўришимиздан ўзига маҳлиё қилиб қўйди. Онаси Гўёхон бошидан ўтганларни сўзлаб бераркан, қизалоқ ўзига фотосессия уюштириб улгурди.


Гўёхон икки фарзандни бир ўзи кўтармоқда, катта ўғли бешга кирган. Буларнинг отаси ҳаётларидан икки йил илгари ғойиб бўлиб кетганича, ҳанузгача хабар йўқ. Аёлнинг даромади фақат шу касал қизига давлат тўлаб турган пенсия, бошпанани Гўёхоннинг ота-онаси берган. Маҳалла ҳам ёрдам бермоқчи эди-ю, лекин нимадир бўлиб, амалга ошмаяпти.

Бундай операциялар, одатда бепул, чунки Ўзбекистонда болаларга операциялар килиш бепул, лекин Таманноникидек операцияларни нозик бир жиҳати бор - очиқ юракда ўтказиладиган операциялар учун зарур бўлган қимматбаҳо оксигенатор ва турли бошқа ашёлар ҳамма уларга муҳтож болаларга етишмайди.

«Сочная долина» савдо белгиси 2015 йил ноябр ойида «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» акциясини ўтказди ва унинг доирасида ҳар бир сотилган шарбат қутисидан тушган пулнинг бир қисмини Тошкент педиатрия институтининг Болалар кардиожарроҳлик марказига ўтказди. Акция 15 болани операциясига етарли пул жамлади. Ўша пулга очиқ юракда операцияга муҳтож бўлган, кам таъминланган оилаларда яшовчи болалар учун оксигенаторлар ва бошқа керакли нарсалар сотиб олинди.

Муваффақиятли ўтган операциядан сўнг уйғониб, Таманно илгари тотиб кўрмаган кофе сўради. Шарбат, кола ёки конфет эмас - кофе. «Кўрдингизми, энди бизда янги ҳаёт бошланяпти», - деди, бахтли жилмайиб, Гўёхон.

Таманно Тожибоева соғайиб, онаси билан уйларига, Фарғонадаги «Ёруғлик» маҳалласига қайтиб кетдилар.

Бу ўн бешта «Юрак ҳикоялари»дан ўнинчиси ва ҳали давоми бор...

Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда - доим қуёш чарақлайди...»

Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя: «Энди мен яшашни истайман...»

Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя: «Ура, мен операцияга бораман!»

Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя: «Қўлбола мўъжиза»

Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя: Она: Ўғилчамнинг юракчаси ураяптими, деган хавотирда уйғониб, қулоғимни кўкрагига қўйиб эшитмаган кеча бўлмаса керак

Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя: Олтинчи ҳикоя: «Танишлар у ҳали ҳам ҳаётми деб, ажабланишар эди...»

Юрак ҳикоялари. Саккизинчи ҳикоя:  «Эврика, мени тузатишди!»

Юрак ҳикоялари. Тўққизинчи ҳикоя: Ҳамма бахтли бўлсин!

Юрак ҳикоялари. Ўнингчи ҳикоя: «Катта бўламан, турмушга чиқаман, шифокор бўламан, юракларни даволайман ва сигир сотиб оламан»

Реклама ҳуқуқлари асосида.