Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Янгиобод тумани кенгаши ҳамда тумандаги агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ҳамкорлигида “Асрий қадриятлар – миллат кўзгуси” лойиҳаси доирасида миллий либослар кўргазмаси ўтказилган. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур кўргазмада тикувчилик йўналиши бўйича коллежда таҳсил олаётган қизлар ўзлари тайёрлаган миллий либосларни намойиш этган. Шунингдек, кўргазмага келганлар партиянинг “Ёшлар қаноти” қошидаги “Истеъдодли ёшлар” клуби аъзолари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлардан ҳам баҳраманд бўлган.