Ўзбек эстрада хонандаси Шоҳруххон ўз концертида мухлисларини хурсанд қилиш ниятида. Яъни энг кўп “лайк” йиққан 3 нафар омадли мухлис смартфонга эга бўлади.

Маълум бўлишича, "Истиқлол" санъат саройи кассаларидан хонанда концертига чипта сотиб олиб, чипта билан 15 сониялик ўзига хос видеоролик тайёрлаш ва уни телеграмдаги +99898 305-19-19 рақамига жўнатиш талаб этилади. Бу видеоролик оргинал услубда ва қизиқ бўлиши керак.

Мазкур ролик инстаграмдаги @_shohruhhon_video_ саҳифасига жойлаштирилади. Энг кўп “лайк” йиққан ролик эгаларидан 3 нафарига концерт дастури куни смартфон совға қилинади. Чипталар 1 март санасидан сотувга чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳруххоннинг “Юлдузлар” номли концерт дастури жорий йилнинг 23-26 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.