Ўзининг ташқи кўриниши билан интернет фойдаланувчиларини ўзига ром этган ва "дунёдаги энг чиройли жиноятчи" номини олган маҳбус озодликка чиқди. Бу ҳақда New York Daily News хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, ушбу 30 ёшли Жереми Микс озодликка чиққач мода соҳасида фаолият кўрсатмоқчи.

Микс ноқонуний равишда қурол сақлашда айбланиб қамоққа ташланганди. Бу эса унинг йирик мода агентлиги билан шартнома имзолашида халал бермаслиги айтилган.

Микснинг сурати 2014 йилнинг ёзида Стоктон шаҳри полициясининг фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирилгач, бу сурат юз мингдан ортиқ "лайк" йиққанди. Унинг суратини 12,8 минг марта улашишган ва сурат остида 27 мингтага яқин изоҳ қолдирилган.