Элвис Преслининг ворислари "рок-н-ролл қироли"га тегишли бўлган буюмларни Лас-Вегасдаги "Уэстгейт" номли кўнгилочар мажмуадан (жумладан казино) суд орқали қайтариб олмоқчи. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Elvis Presley Enterprises компаниясига асосланган ҳолда хабар берган.

Маълум қилинишича, Элвис Преслининг буюмлари кўргазмага қўйиш учун ижарага берилган ва ноқонуний равишда ўзлаштириб юборилган. Пресли музейидаги саҳна либослари, аксессуарлар, шахсий мактублар ва бошқа юзлаб экспонатлар "Уэстгейт" томонидан кўргазмага қўйилиши муваффақиятли чиқманган ва кишиларнинг кам ташрифи туфайли февраль ойида ёпилган. Лекин казинодагилар Преслнинг буюмларини қайтаришдан бош тортишган.

Эндиликда Elvis Presley Enterprises суд орқали нафақат буюмларни қайтариб олмоқчи, балки етказилган маънавий зарар учун мўмайгина пул ундирмоқчи. Лекин талаб этилаётган пул миқдорига аниқлик киритилмаган.