Мария Шарапова ўз мухлисларига қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди

Жамият 10 Март 2016 1527

Допинг можаросига аралашиб қолган россиялик теннисчи Мария Шарапова фейсбук орқали ўз мухлисларига қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди.

7 мартда Шарапова махсус матбуот-анжуманида ундан Австралия очиқ чемпионатида январда олинган намунада 1 январдан тақиқланган мельдоний моддаси аниқланганини тан олди.

"Кеча эрталабдан почтамни очганимда менга қўллаб-қувватлов билдирилган кўплаб хатларни кўрдим. Биринчи мактуб менинг энг яхши дугонамдан эди. У мени бир сўз билан ҳам йиғлата, ҳам кулдира олади.

Мен тонгни яхши кўраман. Янги кун, янги ибтидо... Бугунги кун мен учун бошқача бўлди. Мен фақатгина теннисга қайтишимни хоҳлашимнигина ўйлай оламан ва менда яна кортга чиқиш учун имконият бўлишига умид қиламан. Албатта, мен бундай вазиятга тушмасликни афзал кўрган бўлардим, бироқ унга тушиб қолдим. Мен тренажёр залига бордим, чунки мен яхшилаб терлашим керак эди. Шу он мен ойналари қорайтирилган кўплаб автомобиллар мени тақиб қилаётганини англадим. Эски, қадрдон папарацци ишини бошлаб юборибди.

Мен интернетда унча кўп вақт ўтказмайман. Мен ўзимга антиквар қаҳва столини қидиргани интернетга киргандим. Бироқ менинг дўстларим сизнинг ажойиб хабарларингиз ва хэштегларингиз ("ЯЗаМарию", "ДайтеМарииИграть") билан коллаж яратишибди. Мен кундуз куни бу мактубларни ўқидим, менинг итим эса бу жараён у билан сайр қилишдан муҳимроқ эканлигини тушунмас эди.

Мен бундай вақтларда, сизларни ўз мухлисларим деб айта олишимдан фахрланаман. Менинг эълонимдан кейин сиз мени қўллаб-қувватладингиз ва ўзингизнинг садоқатингизни кўрсатдингиз. Мен сиз шуни билишингизни истайман: сизнинг ажойиб сўзларингиз менга жилмайишга имкон берди. Мен ўйнашни истайман ва бундай имконни олишимга умид қиламан. Сизнинг хабарларингиз мени жуда ҳам қўллаб-қувватлайди. Барчангизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳаммангизга каттакон раҳмат", деб ўз миннатдорчилик сўзларини билдирди теннисчи.

Кўпроқ янгиликлар