Миср ҳукумати мамлакат аёлларининг жамоат жойларида аёлларнинг юзини яшириб турадиган ниқоб тақиб юришларини тақиқловчи қонун лойиҳаси устида ишламоқда, деб ёзади The Independent. Бу кийимга бўлган тақиқ фақатгина жамоат жойлари ва давлат муассасаларида кийишлик учун киритилади.

Нашрнинг маълум қилишича Мисрдаги айрим жамоат ташкилотлари мазкур чекловни қўллаб-қувватлаган. Уларнинг фикрича, юзни батамом ёпиб юрувчи либос Ислом дини анъаналарига мувофиқ эмас.

Ҳуқуқшунослик фанлари доктори Амна Носеирнинг тушунтиришича, паранжи ҳеч қанақасига шариат қонун-қоидаларига тўғри келмайди. Бу яҳудийлардан қолган одат бўлиб, Ислом келишидан олдин Арабистон ярим оролидаги аёллар шундай кийинишган. Бундан ташқари, профессорнинг таъкидлашича, Ислом аёлларни сипороқ кийинишга, бутун юзларини эмас, балки сочларини беркитишга даъват этади.