Рио Фердинанд: «Ибраҳимович «Арсенал»га ўзи билан ғолиблик руҳини олиб ўтиши мумкин»

Спорт 10 Март 2016 1813

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ футболчиси Рио Фердинанд «ПСЖ»нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Унинг фикрича, бу футболчи Лондоннинг «Арсенал» жамоасига ўтиб, жамоа руҳиятига ижобий таъсир кўрсата олади.

«Челси»га қарши ўйинда Ибраҳимович кўрсатдики, унинг ёши 34да бўлсада, АПЛ жамоаларида ўйнай олади. Инглиз жамоалари ёзда эркин агентга айланадиган бу футболчи билан қизиқиб кўришлари мумкин. Златан ўз совуққонлиги билан ўйин тақдирини ҳал қила олади. «Челси»га қарши баҳслар тақдирини айнан у ҳал қилди.

Ибраҳимович «Арсенал»га ғалаба руҳини олиб кела олиши мумкин. Златан бу жамоага ўтса, ундан талаб қилинадиган ишни бажара олади», – дейди Фердинанд.

Кўпроқ янгиликлар