Чемпионшипдаги 20 февраль куни ўтказилган учрашувлардан бирида "Бёрнли" жамоаси футболчиси Майкл Кин «Ротерҳэм» футболчиси билан тўқнашиб кетди ҳамда бошидан жароҳат олди.

«Мен ўйинни давом эттиришга тайёрлигимни ҳис қилардим. Лекин кейинроқ атрофни яхши кўрмаётганимни сездим. Менинг бошим айлана бошлади ва ўтган кунларда ҳаётимда нима бўлганини эслай олмай қолдим.

Доктор мендан ҳозир қайси йил эканини сўради. Мен 1996 йил эканини айтдим. Мен ўша йилдаман деб ўйлардим. Шифохонада менга яхши қарашди. Бир неча марта рентгенда бўлдим. Қайтишим учун вақт талаб этилди, лекин ҳозир ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман.

Энди айтишим мумкинки, мураббий мени алмаштириб тўғри қилган. Гап мия чайқалиши ҳақида кетганда эҳтиёт бўлиш керак. Бошдан айрилиб қолиш мумкин", дейди Кин.

2015 йилнинг ноябрида Англия футбол ассоциацияси футболчида мия чайқалиши юз бергани гумон қилинса, уни дарҳол алмаштириш кераклиги ҳақида қарор чиқарганди.