Каталониянинг «Барселона» клуби уй стадиони «Камп Ноу»нинг реконструкцияси лойиҳасини намойиш этди. Лойиҳа суратлари клуб расмий сайтида чоп этилган.

Унга кўра, ўтказилган тендер натижаларига кўра энг яхши ариза деб Япониянинг Nikken Sekkei ва Каталониянинг Жоан Паскуал ҳамда Рамон Аусиога тегишли архитектура фирмасининг қўшма лойиҳаси ғолиб деб топилди.

Ғолиб номи клубнинг беш нафар вакили, Каталониянинг уч нафар архитектори ва шаҳар кенгаши ходимларидан иборат ҳайъат аъзолари томонидан берилган овозга кўра аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Камп Ноу»нинг умумий сиғими 98 мингдан 105 минг ўринга оширилиши хабар қилинганди. Мазкур реконструкция ишлари 2021/22 йилги мавсум бошига қадар тугалланиши режалаштирилган.