Британиялик Кристиан Уиллоуби Гримсби шаҳри полиция маҳкамасидаги камерада жазо ўтади ва озод қилинганидан сўнг ўзининг Facebook саҳифасида қамоқ ҳақида рецензия қолдирди. Бу ҳақида Mashable нашри хабар берди.

Рецензия меҳмонхоналар учун таърифланадиган анъанавий услубда ёзилган. Уиллоубининг таъкидлашича, ходимлар ўзларини дўстона тутишган, камера хонаси эса минималистик тарзда ишланган. Унинг сўзларига кўра, унга алоҳида чой ва газета олиб келувчи “хизматкор оға” ҳам тақдим этишган. Шунингдек, Уиллоуби “муассаса”нинг энг кучли тарафларидан бири бу хафвсизликнинг юқори даражада эканлиги деб ҳисоблайди, чунки хона мустаҳкам қўриқланган. Ўз хулосасида британиялик камерани қийин иш кунидан сўнг дам олиш учун идеал жой деб айтди ва унга тўртта юлдузча қўйди. Бундан ташқари, у албатта бу ерга қайтиб келишини ҳам айтди.

Уиллоуби Facebook`даги изоҳларда суратлар iPad`да туширилгани ва унинг ҳибсга олингани сабаби кичик маъмурий ҳуқуқбузарлик эканини қайд этиб ўтган.