Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи Анвар Раимов ўзининг собиқ рақифаси ва унинг онасини ўлдиргани учун узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимияти сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, эркакнинг ўз фарзандига алимент тўлашни истамагани сабаб қотилликка қўл урган. Қотил жиноят қуроли сифатида болтадан фойдаланиб, қурбонларга бир нечта ўлимга олиб келувчи жароҳатлар етказган.

"2015 йил 22 октябрда Раимов суд ижрочиларидан алимент тўлаши зарурлиги ҳақида хабарнома олгандан кейин ғазабга келган ва пул беришни истамагани учун собиқ рафиқаси ва қайнонасини ўлдирган", дейилмоқда хабарда. Ўша пайтда Раимов тўлаши керак бўлган алимент миқдори 6 млн сўмни ташкил қилган.

Раимов, шунингдек, собиқ рафиқасининг уйида бўлган яна икки эркакка бир нечта енгил жароҳатлар етказган. Эркаклар жиноятчини боғлаб қўйишга муваффақ бўлишган.