Гильерме ва Кержаков Россия терма жамоасига чақирилди

Спорт 11 Март 2016 569

Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий 26-29 март кунларида Литва (Москва) ва Франция (Париж) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши мумкин бўлган 29 футболчидан иборат кенгайтирилган рўйхатни аниқлаб олди. 22 март куни бу ўйинларга тайёргарлик бошланади.

Қайд этилишича, рўйхатдан илк бор "Локомотив" жамоаси дарвозабони, ўтган йил охирида Россия фуқаролигини олган бразилиялик дарвозабон Гильерме жой олган. Шунингдек, айни вақтда "Цюрих" жамоасида ижара асосида ўйнаётган Александр Кержаков ҳам чақирув олган.

Дарвозабонлар: Игорь Акинфеев (ЦСКА), Гильерме («Локомотив»), Станислав Крицюк («Краснодар»), Юрий Лодигин («Зенит»);

Ҳимоячилар: Алексей Березуцкий, Василий Березуцкий, Сергей Игнашевич (барчаси – ЦСКА), Юрий Жирков, Игорь Смольников (иккиси – «Зенит»), Дмитрий Комбаров («Спартак»), Олег Кузьмин («Рубин»), Дмитрий Торбинский («Краснодар»);

Яримҳимоячилар: Денис Глушаков («Спартак»), Игорь Денисов, Алексей Ионов (иккиси – «Динамо»), Александр Головин, Алан Дзагоев, Роман Широков (барчаси – ЦСКА), Олег Иванов («Терек»), Илья Максимов («Анжи»), Павел Мамаев («Краснодар»), Александр Самедов, Дмитрий Тарасов (иккиси – «Локомотив»), Олег Шатов, Артур Юсупов (иккиси – «Зенит);

Ҳужумчилар: Артем Дзюба, Александр Кокорин (иккиси – «Зенит»), Александр Кержаков («Цюрих»), Федор Смолов («Краснодар»).

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94905 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46297 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51531 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9263 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20078 Ўзбекистон
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 293 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 363 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 369 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 1028 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Кўпроқ янгиликлар