Филипп Киркоров ўзининг "Я" («Мен») деб номланувчи янги шоуси премьераси олдидан қоматини жойига келтиришга қарор қилди. Унга бу ҳақда Алла Пугачёва ишора қилган. "Сен юлдуз бўлганинг учун жуда кам инсон сенга ҳақиқатни айта олади. Ундай инсонларни ҳаётингда деярли учратмайсан. Мен учун фақат бир инсоннинг бунга ҳаққи бор. «Уят эмасми? Сен шунча пул сарфлаб, катта шоу ташкил этиб, дастурга шундай маҳоратли режиссёрни таклиф қилгансан... Қандай қилиб ўзингни шунчалик «қўйиб» юбординг?» деди Янги йил олдидан Алла Пугачёва. Мен жуда яхши биламан, бу гаплар чин юракдан, ҳеч қандай адоватли фикрларсиз айтилган. Алла унинг ҳар бир фикрини қадрлашимни жуда яхши билади», дея қайд қилди Киркоров Юлия Меньшова билан бўлган интервьюда.

Киркоровга қоматини жойига келтиришда Тина Канделаки ёрдам берган. У хонандага босқичма-босқич тўғри овқатланиш ва спорт масаласида керакли маслаҳатларни бериб борган.
"Менинг семизликка мойиллигим ҳаётда ҳалақит бермоқда. Мен доимий тарзда ўз оғирлигим билан курашмоқдаман. Қандай қилиб? Майя Плисецкаядек кавшанмайман. Нима қилиш керак? Жавоб битта. Қачонки жуда тез ейишдан тўхтасам, жаҳлдор бўлиб қоламан. Шу сабабли, жанжаллашмаслик ва жаҳлдор «кучук»ка айланмаслик учун эшикни калит билан беркитиб, уйда ўтиряпман. Шундан сўнг бу шароитга кўникишни бошладим», дея қўшимча қилди Киркоров.