Освенцим асири дунёнинг энг кекса кишиси деб топилди

Жамият 11 Март 2016 384

Холокост (Иккинчи жаҳон уруши даврида европалик яҳудийларнинг миллатчилар томонидан оммавий қирилиши)ни бошдан кечирган ва Освенцим концентрацион лагерида яшаган 112 ёшли Исраэль Кристал сайёрамизнинг энг кекса кишиси деб топилди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди. 

Кристал Польшада унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатлар топилганидан сўнг энг узоқ умр кўраётган рекордчи деб тан олинди. Архивда у 1918 йилда Лодзь шаҳрида яшаганлигига гувоҳлик берувчи ҳужжат топилди. У вақтда кекса отахон 15 ёшда бўлган.

Исраэль Кристал 1903 йил 15 сентябрда Жарнува шаҳрида туғилган, кейинчалик эса унинг оиласи Польшанинг Лодзь шаҳрига кўчиб ўтган.

Миллатчилар босқини чоғида уни турмуш ўртоғи билан бирга концентрацион лагерга жўнатиб юборишади. Кристалнинг рафиқаси вафот этади. Кристалнинг уруш сўнгидаги оғирлиги 37 килограмм атрофида бўлган.

Освенцим лагеридан қайтгач, Кристал Исроилга келиб жойлашади ва шу ерда қандолат маҳсулотлари дўкони очиб, қайтадан оила қуради.

Эслатиб ўтамиз, аввал япониялик Ясутаро Коидэ дунёнинг энг кекса эркаги деб ҳисобланган. У жорий йилнинг январь ойида 112 ёшида вафот этди.

Кўпроқ янгиликлар