Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўтган йилнинг 12 апрель ойида Сергели машина бозоридан бир одамнинг “Матиз” автомобилини 30 ойга 12 минг 250 АҚШ долларига ижарага олиш ҳақида келишиб олади. Машина опасининг номида бўлган. Келишувга кўра, ҳар ой 400 АҚШ долларидан тўлаб туриши керак эди.

“Огоҳ” нашрининг ёзишича, автомашинани ижарага олган одам аввалдан 1000 АҚШ долларини беради. Бироқ бу натариусдан расмийлаштирилмайди. Ҳайдаш учун ишончнома ҳам олинмайди. Ижарачилар икки уч-марта аёлнинг ёнига бориб, топа олмайди.

Бир-икки ой 400 АҚШ долларидан бериб туради. Бироқ ҳар ой бунча пулни топишга қийналгани учун Россия федерациясига ишлашга кетади ва ўша ердан туриб, пул жўнатиб туради. Бироқ октябрь ойида соғлик билан боғлиқ муаммо сабаб, Ўзбекистонга қайтади. Октябрь ойида 300 доллар бергач, аёлнинг бундан жахли чиқади. Ишончнома сўраб келганда эса жанжал кўтаради. Машинани ўзига қайтариб, пулнинг маълум қисмини ҳам беришини сўраганда эса, бир сўм ҳам бермаслигини айтади.

Орадан бир неча кун ўтгач, автомобилни ижара олган фуқаро аёлга қўнғироқ қилиб, “ҳеч бўлмаганда 1000 АҚШ долларини қайтариб беринг”, дейди. Аёл рози бўлиб, “Матиз”ни ҳам олиб келишларини айтади.

Маккора аёл ИИБга қўнғироқ қилиб, унинг автомашинасини олиб қўйишгани, эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилишаётганини айтади. Келишилган пайтда, келишилган жойда 1000 АҚШ долларини аёлдан олаётган ижарачилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинади.

“Ўз пулларига ҳам машина ололмасдан шунча қийналишганлари етмаганидек, энди қиа-қизил фирибгарга айланиб қолган бу икки жабрдийданинг мушкуллари осон бўлиб, ҳақиқат қарор топди ва бир гуруҳ машина олиб-сотарларининг фаолиятига чек қўйилди”, деб ёзади газета.