Ижарачи аёл уй эгасининг тақинчоқларини “уриб” кетди

Жамият 12 Март 2016 381

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи аёл ўзи ижарада турган хонадон эгасига тегишли бир неча миллион сўмлик қимматбаҳо тилла тақинчоқларни ўғирлаган маълум бўлди.

“Даракчи” нашрининг ёзишича, Гулистон шаҳридаги ошхонада ишловчи аёл шаҳардаги хонадонларнинг бирида ижарада турган. Уй эгаларининг йўқлигидан фойдаланиб, қимматбаҳо тилла тақинчоқларни ўғирлаб, сотиб юборган.

Маълум бўлишича, айбланувчи қиймати 1.500.000 сўмлик бир жуфт тилла сирға ва 350.000 сўмлик бир дона тилла сирғани жами 670.000 сўмга сотиб юборган. Қолган 500.000 сўмлик бир жуфт кумуш сирға, 500.000 сўмлик бир дона тилла узук ва бир жуфт 350.000 сўмлик тилла сирғаларни “тилла бўлмаса керак”, деган хаёл билан қудуқ ичига ташлаб юборган.

Айбланувчига ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этгани учун тегишли жазо белгиланди.

Кўпроқ янгиликлар