New Horizins фазо станцияси Ерга Плутоннинг ғарбий ярим шари суратларини юборди. Суратларга қараб сайёрада сублимация ҳолатини (газсимон модда) кўриш мумкин. Бу ҳақда NASA расмий сайтида эълон қилинган.

Агентлик тақдим этган суратларда яна шуни кўриш мумкин-ки, сайёрадаги Пири тоғ тизмаларидан жанубга қараб метанли муз силжиганининг гувоҳи бўлиш мумкин. Айнан ўша платформа бинафша рангда белгилаб қўйилган.

Мазкур ҳудуд LEISA (Linear Etalon Imaging Spectral Array) қурилмаси ёрдамида ўрганилди. Қурилма митти сайёрадан 33,9 минг километр узоқликдан туриб суратларни тасвирга туширган.