Саратон чақирувчи омиллардан яна бири ёмон уйқу ва кучли хуррак эканлиги аниқлаштирилди. Бу ҳақда Испания ва АҚШлик тиббиётчилар Мюнхенда ўтказилган Европа урология ассоциациясининг очиқ йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда EurekAlert.

Тиббиётчиларнинг хулосасига кўра, гипоксия — орган ва тана тўқималарининг кислород билан тўла таъминланмаслиги саратон чақирувчи омил ҳисобланади. Инсон меъёрда ухлаганда эса унинг организми кислород билан яхши таъминланади. Кам уйқулик эса қон томирларида саратон чақирувчи хужайраларни чақиришга сабабчи бўлади.

Олимлар ўз тажрибаларини 12 та соғлом ва 12 та саратонга учраган сичқонда синаб кўришди. Хулоса шундай бўлдики, гипоксияга учраган сичқонларнинг қон томирида салбий ўзгаришлар кузатилган.

Олимлардан бири Антони Виласеканинг айтишича, инсон соғлом турмуш тарзи олиб борса ва спорт билан шуғулланиб турса саратон чақирувчи салбий омиллар унинг организмида мутлақо учрамайди.