“Реал Мадрид” бош мураббийи Зинедин Зидан ҳамда клуб президенти Флорентино Перес ўртасида жамоанинг келаси мавсумдаги таркиби борасида келишмовчилик пайдо бўлди.

Перес “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид де Хеани сотиб олиш таклифини берган бўлса, Зидан эса жамоанинг ҳозирги асосий дарвозабони Кейлор Наваснинг ўйинидан қониқиш билдирган. Зидан таркибда икки ярим ҳимоячи – “Ювентус”дан Поль Погба ҳамда “Челси”дан Эден Азарни кўрмоқчи эканини билдирган. Бироқ Погбанинг агенти Мино Райола “мадридликлар” билан яхши муносабатда эмас. Азарни эса Перес барқарор ўйинчи эмас, деб билади.

Шунингдек, Перес жамоанинг ҳужум чизиғига “Боруссия Дортмунд”дан Пьер-Эмерик Обамейянгни сотиб олмоқчи. Зидан эса жамоа тарбияланувчиси бўлган Борха Майоралга имкон бериш керак, деб ҳисобламоқда.

Перес ва Зидан фақатгина ҳимоячи масаласида бир хил фикр билдиришган. Улар “Атлетик Бильбао” марказий ҳимоячиси Эмерик Лапортни сотиб олиш тўғри қарор деб баҳолашмоқда.