Шу кунларда хонанда Райҳон ўзининг “Табиб” деб номланган қўшиғига янги клип суратга олмоқда.

Маълум бўлишича, мазкур клипда Райҳон Миср маликаси Клеопатра тимсолида гавдаланади. Шунингдек, клипда Райҳоннинг севгилиси ролини ижро этаётган дебютант актёрни ҳам учратиш мумкин. Уни кўпчилик интернет фойдаланувчилари Райҳоннинг “бойфренд”ига чиқариб ҳам қўйишди. “Shov-shuv.uz” сайти Райҳон билан боғланиб, миш-мишларга ойдинлик киритди.

“Айрим интернет фойдаланувчиларининг ёзишича, ‘Табиб’даги қаҳрамон сизнинг йигитингиз экан” деган саволга Райҳон: “Боя шу маълумотни ўқиб, лол қолдим. Ким ўйлаб топади, бунақа миш-мишларни? Бу йигитни биринчи бор кўришим. Клипни суратга олишдан олдин қаҳрамон изладик. Шу йигитни маслаҳат беришди. Унинг ишларини кузатдик. Суратга тушишда жуда профессионал. Кейин режиссёр билан маслаҳатлашиб, уни “Табиб”да рол ижро этишини тасдиқладик. Бўлди, бошқа ҳеч қандай гап йўқ!”,— дея жавоб берди.