Самюэль Это’О: "Реал"да қора танлиларни ёқтиришмаган"

Спорт 12 Март 2016 435

“Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси Самюэль Это’О “мадридликлар” сафида ўтган даври ҳақида фикр билдирди.

“Мен “Реал” ёшлар жамоасида ўйнаб юрганимда 16 ёшда эдим ва мени ҳеч ким, ҳаттоки жамоадошларим ҳам ҳурмат қилмас эди. Аслида кўп гол урсам ҳам, улар менга машғулотларда умуман шуғулланмайдиган инсонга қарагандек қарашар эди.

Менга фақатгина Капелло ҳамда Гальбьяти ишонч билдирган ва айнан улар биринчи жамоада ўйнашимга имкон беришган. Улардан доимо миннатдорман улар учун ҳамма нарсага тайёрман.

Ҳозиргача менга нисбатан нима учун бундай муносабатда бўлишганини тушунмайман. Бунга ягона сабаб – “Реал”да қора танлиларни ёқтиришмаган”, – деди футболчи.

 

Кўпроқ янгиликлар